Кимки ўтказиб юборилган намозларини азон ва иқоматсиз адо қилмоқчи

Savol
Кимки ўтказиб юборилган намозларни адо қилмоқчи бўлса, унга азон ва иқомат суннатми?
Javob

Кимки ўтказиб юборилган намозларини адо қилмоқчи бўлса: ҳар бир намоз учун азон айтиб, иқомат қилса яхши, агар биринчи намоз учун азон ва иқомат қилиб, қолганлари учун фақат иқомат қилса ҳам жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хандақ куни ўтказиб юборган намозларини адо қилишлари ҳақидаги ривоятлар турлича: баъзиларида Билолга ҳар бир намоз учун азон ва иқомат қилишни буюрганлари айтилган, баъзиларида биринчи намоз учун азон ва иқомат қилиб, қолганлари учун фақат иқомат қилганлари айтилган, яна баъзиларида фақат ҳар бир намоз учун иқомат қилганлари айтилган. Шубҳасиз, ибодатлар борасида қўшимча ривоятни қабул қилиш афзал. Қаранг: ал-Бадаи 2: 114.

imam icon

Savolingizni aqlli yordamchiga yuboring

Agar oldingi javoblar mos kelmasa, savolingizni muftiyga yuboring